Линклар

logo-print

Парижда Афғонистон бўйича йиғин якунланди


Афғонистон, унга қўшни мамлакатлар ва жаҳоннинг етакчи давлатлари вакиллари Афғонистонда бақарорлик ўрнатиш учун ҳамкорликни ошириш лозимлиги бўйича келишиб олди.

Якшанба куни Парижда бўлиб ўтган учрашувдан кейин эълон қилинган баёнотда айтилишича, барқарор, хавфсиз, равнақ топган ва демократик Афғонистонсиз минтақада узоқ муддатли тинчликка эришиб бўлмайди.

Йиғин иштирокчилари наркотиклар ноқонуний савдоси ва террорчиликка қарши курашга ҳисса қўшиши учун Афғонистон чегаралари хавфсизлигини ошириш лозимлигини таъкидлашди. Лекин бу борадаги конкрет чоралар эълон қилинмади.

Учрашувда иштирок этиши кутилган Эрон Ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий келмади. Теҳрон вакилининг қатнашмаганига бирор расмий сабаб эълон қилинмади. Лекин бу ҳодиса яқинда Франция Президенти Николя Саркозининг Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажодни Исроилга қарши таҳдидларини танқид қилганига расмий Теҳроннинг норозилигидан кейин рўй берди.

- Йиғинда ҳозир бўлган Афғонистон қўшнилари билан учрашувни ўтказиш осон кечмади. Улардан бири Эрон вазири кеча учрашувда қатнашишини айтган эди, лекин келмади. Бу унинг ўзи учун яхши бўлмади, лекин учрашувни унингсиз ҳам ўтказдик,- деди Франция Ташқи ишлар вазири Бернан Кушнер

Париж йиғинида Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Хитой, Покистон ва Ҳиндистон вакиллари, шунингдек, Европа Иттифоқи, БМТ Хавфсизлик кенгаши, Россия, Қўшма Шататлар ва Британия расмийлари қатнашди.
XS
SM
MD
LG