Линклар

logo-print

Россияда норозилар ҳибс қилинди


Россия милицияси Москва ва Санкт-Петербургда мухолифат ташкил қилган норозилик намойишининг юздан ортиқ иштирокчисини ҳибсга олди.

Шахмат бўйича собиқ жаҳон чемпиони Гарри Каспаров ва бошқа мухолифат фаоллари рухсат этилмаган “Норозилар марши” тадбирини ўтказишни ният қилган Москвада 90га яқин одам ҳибсга олинди. Ҳисбга олинганлар орасида “Ўзгача Россия” партияси етакчиларидан бири Эдуард Лимонов ҳам бор.

Санкт-Петербургда ўтказилган Норозилар маршида 20дан ортиқ фаол ҳибсга олинди. Шунга қарамай Яблоко партиясининг Санкт-Петербург бўлими етакчиси Максим Резник “Озодлик” билан суҳбатда намойиш муваффақиятли ўтганини таъкидлади:

- Одамлар бу ерга тўпланганининг ўзи катта муваффақиятдир. Озодлик йўлида ҳеч нарса тўсиқ бўла олмаслигини исботладик. Бу жуда муҳимдир. Расмийларнинг ҳаракатини мантиқ билан тушунтириб бўлмайди. Бу тиббий муаммодир,- деди мухолифат фаоли.

Намойишлар Каспаров ва Борис Немцовлар томонидан “Солидарность”, яъни “Бирдамлик”, деб номланган фуқаролик ҳаракати ташкил қилинганидан бир кун ўтиб ўтказилди. Янги ҳаракат Россия демократик кучларини бирлаштиришни мақсад қилган.

XS
SM
MD
LG