Линклар

logo-print

Россия кемалари Никарагуани тарк этди


Никарагуа мудофаа вазирлигига кўра, Россия ҳарбий кемалари қисқача ташрифдан кейин мамлакат соҳилларини тарк этган.

Генерал-лейтенант Хуан Моралеснинг маълум қилишича, “Адмирал Шабаненко” номли эсминец ва яна иккита кемада 200 минг АҚШ долларига тенг гумманитар ёрдам, жумладан, компютерлар ва дори-дармонлар келтирилган.

Никарагауани душанба куни тарк этиши кутилган кемаларнинг барвақт жўнашига мухолифат норозилиги сабаб бўлганига оид хабарларни Моралес инкор қилди.

Айни пайтда Парламентдаги мухолифат вакиллари Никарагуа Конститутциясга кўра, ҳорижий ҳарбий кемаларнинг мамлакатга келишини конгресс маъқуллаши лозимлигини айтиб, Россия ҳарбий кемалари ташрифига эътироз билдирган эди.

XS
SM
MD
LG