Линклар

Мосулда бир оила жангарилар қурбонига айланди


Ироқ полициясига кўра, Мосул ғарбида етти кишидан иборат оила номаълум шахслар томонидан ўлдириб кетилган.

Полициянинг билдиришича, ушбу оила вакиларининг барчаси маҳаллий язидий диний-этник гуруҳга аъзо бўлган.

Жорий йил давомида Ироқ бўйлаб содир этилаётган зўравонликлар кўлами кескин камайган эди.

Бироқ турли диний ва этник гуруҳга мансуб аҳоли яшовчи Мосул шаҳрида худкушлар ҳужуми ва отишмалар доимий тарзда кузатилмоқда.



XS
SM
MD
LG