Линклар

Ҳелмандда 40га яқин жангари маҳв қилинди


Афғонистон жанубида ҳукумат ва халқаро кучларнинг навбатдаги амалиёти оқибатида толибоннинг 40га яқин жангариси йўқ қилинди.

Ҳелманд вилояти ҳокимининг матбуот котиби Довуд Аҳмадийга кўра, Над Али ва Муржа туманларида ўтган пайшанба куни бошланган амалиётлар айни дамларда ҳам давом этмоқда.

Маълум бўлишича, ўлдирилган жангарилар орасида толибон раҳбариятининг минтақадаги вакили мулла Салим ҳам бўлган.

Айни пайтда¸ НАТО бошчилигидаги халқаро кучлар матбуо котиби Жеймс Гатер ҳам Ҳелманд вилоятида кенг кўламли ҳарбий амалиётлар ўтказилаётганини расман тасдиқлади.



XS
SM
MD
LG