Линклар

АҚШ президенти Кобулга келди


АҚШ президенти Жорж Буш Афғонистонда тинчлик равнақ топиши учун ҳали кўп саъй-ҳаракат лозимлигини таъкидлади.

Жорж Буш бугун эрта тонгда олдиндан эълон қилинмаган ташриф билан Афғонистон пойтахти Кобулга келди.

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай билан ўтказилган музокалардан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида АҚШ президенти толибон ва Ал-Қоида жангариларини тўлиқ мағлуб этиш учун олдинда машаққатли вазифалар турганини айтди.

Жорж Буш маҳаллий журналистларнинг Афғонистонда тинчлик ўрнатиш борасида АҚШ ваъдалари руёбга чиқмаганига оид баёнотларини рад этди.

- Мен бу фикрингизга қўшилмайман. Толибон Афғонистон фуқароларига кун бермас эди ва улар ҳозирга келиб ҳокимиятдан ағдарилди. Мен инкор қилиб бўлмайдиган ижобий мисоллардан бирини келтирдим холос. Бундан ҳам ортиқ нима қила оламиз? Мен ҳеч қачон толибон тўлиқ енгилди демаганман, мен уларнинг ҳокимиятдан четлатилганини қайд этганман¸ холос ,- деди Жорж Буш.

Афғонистон раҳбари Ҳамид Карзай ўз навбатида терроризм ва эктремизм каби иллатлар таг -томири билан буткул йўқ қилинмагунча расмий Кобул бу масалада халқаро ҳамжамият билан ҳамкорликни давом эттиришини алоҳида таъкидлади.

XS
SM
MD
LG