Линклар

Ироқликлар Бушга туфли отган журналистни ҳимоя қилмоқда


Бугун юзлаб ироқликлар АҚШ Президенти Жорж Бушга қарата пойафзал отган журналистни озод этиш талаби билан Бағдод, Басра ва Нажаф шаҳарларида норозилик намойиши ўтказди.

Якшанба куни президент Буш Бағдодда бош вазир Нури ал-Маликий билан матбуот анжумани ўтказаëтган пайтда, хонадаги мухбирлардан бири унга қарата иккала пой пойафзалини улоқтириб, Америка раҳбарини араб тилида “кўппак”, дея атади.

Ироқ расмийларига кўра, Мунтазир ал-Зайдий исмли ушбу журналист ҳозирда тергов қилинмоқда.

АҚШ Президенти Жорж Буш эса ўзига қарата пойафзал отилганига оид ҳодисани сиёсий норозилик кўриниши, дея атади.

Ироқ удумларига кўра, бир кишига қарата пойафзал отиш, унга нисбатан нафрат ифодасидир.

XS
SM
MD
LG