Линклар

logo-print

Бағдодда полициячилар портлатилди


Бағдод ғарбида полиция назорат пунктига уюштирилган худкуш ҳужуми оқибатида полициянинг беш ходими нобуд бўлди, 30га яқини тан жароҳати олди.

Гувоҳларнинг билдиришича, худкуш шахс ўз машинасини Хон Дари туманидаги полиция пункти олдида портлатиб юборган.

Ироқ бўйлаб зўравонликлар кўлами камайганига қарамай, худкуш шахслар томонидан уюштирилаётган ҳужумлар ҳануз давом этмоқда.

Ўтган ҳафта Киркук шаҳрида ҳам худкуш томонидан уюштирилган ҳужумда 50дан зиёд фуқаро нобуд бўлган эди.


XS
SM
MD
LG