Линклар

МДҲ етакчилари 19 декабр куни Остонада тўпланади


19 декабр куни Қозоғистонда МДҲга аъзо давлат раҳбарларининг норасмий саммити бўлиб ўтади.

Бироқ Қозоғистон расмийларига кўра, Остона шаҳрида бўлиб ўтиши кутилаётган ушбу саммитда МДҲга аъзо 12 давлатдан фақатгина саккизтасининг раҳбари иштирок этади.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Эржан Ашикбаевга кўра, саммитда иштирок этиш таклифномаси битилган мактуб Арманистон, Беларус, Россия, Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон етакчиларига юборилган.

Айни пайтда¸ қозоқ расмийси Озарбайжон, Молдова ва Украина раҳбарларининг ушбу саммитга таклиф этилмагани сабабларини ошкор қилмади.

Жорий йил август ойида Россия ва Грузия ўртасида бўлиб ўтган ҳарбий можарожан сўнг, расмий Тбилиси МДҲ таркибидан чиқишини эълон қилган эди.

Маълумотларга қараганда, глобал иқтисодий бўҳрон билан боғлиқ мавзулар Остона саммити диққат-марказида бўлади.


XS
SM
MD
LG