Линклар

logo-print

Тақирбошларга ҳукм ўқилди


Москва суди миллий нафрат асосида 20дан зиёд жиноят содир этган етти ўсмирга олти йилдан 20 йилгача бўлган муддатга қамоқ жазоси тайинлади.

Маълум бўлишича, бу ўсмирлар 2006-2007 йиллар давомида Москва ва пойтахтга туташ ҳудудларда славян бўлмаган фуқароларга ҳужум уюштирган. Бундан ташқари бу ўсмирлар ўз хунрезликларини видеога олиб, уни интернет тармоғига ҳам жойлаштирган.

Айни пайтда¸ Интерфакс агентлиги 14 декабр куни Москвада қозоғистонлик 18 яшар талабанинг номаълум шахслар томонидан чавақлаб кетилгани тўғрисида хабар тарқатди.

10 декабр куни эса Москва яқинида Тожикистон фуқаросининг бошсиз жасади топилган эди. Ушбу ваҳший қотиллик учун маъсулиятни Россиядаги миллатчи гуруҳлардан бири ўз зиммасига олди.
XS
SM
MD
LG