Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:00

ҲРУ: ЕИ сиëсати самарасиз


Франция президентлиги ташаббуси билан Парижда ўтказилган Марказий Осиë конференциясида минтақадаги инсон ҳуқуқлари вазияти умуман тилга олинмади ҳам.
Франция президентлиги ташаббуси билан Парижда ўтказилган Марказий Осиë конференциясида минтақадаги инсон ҳуқуқлари вазияти умуман тилга олинмади ҳам.

Европа Иттифоқининг Ўзбекистон сиëсатини танқид қилаëтган кузатувчилар¸ шу сиëсат боис Тошкент репрессияни янада кучайтирганини қайд этмоқдалар.

31 декабр куни ЕИ га раислик қилиш ҳуқуқи Франциядан Чехияга ўтади. Франция раислиги даврида Ўзбекистонга нисбатан санкциялар деярли бекор қилинди. Андижон қирғинида айбдор дея кўрилган 12 нафар ўзбек мулозимлари¸ хусусан ўзбек МХХ си бошлиғи Рустам Иноятов учун Европа эшиклари очилди.

Ҳюман Райтс Уотч ташкилотининг Ўзбекистон бўйича тадқиқотчиси Игорь Воронцов ЕИ нинг Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятини ўзгартириш учун самарали ҳаракат қилмаëтганлигини танқид қилди.

- Айнан бизнинг ташкилотимиз ЕИнинг Ўзбекистонга жорий қилиб¸ кейин бекор қилган санкциялари самарасиз бўлганини муттасил айтиб келади. Феълан бу санкциялар 12 нафар ўзбек мулозимининг ЕИ ҳудудига кирмаслиги ва қурол-яроғ эмбаргосидан иборат тимсолий тадбир эди¸ - дейди Игорь Воронцов.

Воронцовга кўра¸ бу тимсолий санкциялар ҳам бекор қилинмаслиги керак эди.

- Бизда бор маълумотларга кўра¸ расмий Тошкент ўз зиммасида санкциялар турганидан роҳатсиз бўлган. Айни туйғу боис ҳукумат мулозимлари ўлганининг кунидан бўлса ҳам¸ ЕИ билан мулоқот қилишаëтган эди.

Санкцияларнинг бир қисми олиб ташлангани боис енгиллик ҳис қилган Ўзбекистон¸ янги репресияларни бошлаб юборди. Аъзам Турғунов ва Солижон Абдураҳмоновлар устидан ўтказилган маҳкамалар бунга мисолдир¸ деди Воронцов.

Воронцовга кўра¸ ҳозир Ўзбекистонда диндорларни¸ тинч мусулмонларни қамоққа олишнинг янги тўлқини бошланган.

ЕИнинг расмий Тошкентга инсон ҳуқуқлари борасида қилаëтган талабларининг юмшагани боис¸ Ўзбекистон ҳукумати икки бор ғайрат билан тазйиқларни кучайтирди¸ дейди Воронцов

Айни пайтда¸ Германия Ташқи Ишлар Вазирлиги мулозимлари Ўзбекистон билан олиб бораëтган хос мулоқот самарали эканлигини таъкидламоқдалар.

- Биз Германиянинг ўзбек расмийларига қайишаëтганини доимо танқид қилиб келамиз. Биз кўпдан бу борада мунозара қилиб келамиз.

Кузатишларимизга кўра¸ Германиянинг конструктив мулоқотига Ўзбекистон конструктив жавоб бермаяпти. Бу¸ айниқса¸ санкциялар бекор бўлганидан кейин аниқ-тиниқ аëн бўлмоқда. Қарс икки қўлдан чиқмаяпти. Германиянинг мулоқот учун чўзган қўли ҳавода муаллақ қолмоқда.

Афсуски¸ биз Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятини некбин дея баҳолай олмаймиз. Албатта¸ Германиянинг бу конструктив мулоқоти самараси сифатида Азам Турғунов ва Солижон Абдураҳмонов озод бўлса¸ жуда севинардик.

Аммо боя айтганимдек¸ санкциялар бўйинтуруғидан қутулган ўзбек ҳукумати тазйиқларни бемалол давом эттирмоқда. Ўз ихтиëрлари билан улар инсон ҳуқуқларини яхшилаш учун зиғирча ҳам ҳаракат қилмайдилар¸ дейди Воронцов.

Унга кўра¸ айнан ҳозир халқаро ҳамжамият Ўзбекистонга қаттиқ босим кўрсатиши лозим.

- Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятининг яхшиланиши борасида Ҳюман Райтс Уотчнинг йўл харитаси аниқ. У ҳам бўлса¸ Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазияти ҳақида дунëни огоҳ қилиш.

Халқаро ҳамжамият ўзбек қамоқхонасида қолаëтган икки тутқун Аъзамжон Турғунов ва Солижон Абдураҳмоновни унутмаслиги учун тинимсиз ҳаракат қиламиз¸ деди Ҳюман Райтс Уотч ташкилотнинг Ўзбекистон бўйича тадқиқотчиси Игорь Воронцов.
XS
SM
MD
LG