Линклар

Белорус савдогарлари норози


Беларусда 2000 га яқин тадбиркор ҳукуматнинг хусусий импортни чеклаш режасига қарши норозилик тадбири ўтказди.

Кичик ҳажмдаги маҳсулотларни Беларусга импорт қилиш билан мамлакатдаги хусусий тадбиркорлар шуғулланади. Бу эса асосан расмий Минск назорати остида бўлган Беларус иқтисодининг нисбатан эркин тармоғи ҳисобланади.

Ўтган ой президент Александр Лукашенко 2009 йилдан бошлаб мамлакатга олиб келинаётган маҳсулотларга уларнинг ҳажмидан қатъий назар бож тўлови жорий этилишини маълум қилган эди.

Аммо президентга кўра¸ Россияда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар бундай тўловдан мустасно қилинади.

XS
SM
MD
LG