Линклар

Жаҳондаги йирик банклар саросимада


Жаҳоннинг энг йирик банклари америкалик машҳур сармоядор Бернард Мадофф уюштирган 50 миллиард АҚШ долларига тенг фирибгарликнинг қурбонлари бўлган бўлишлари мумкинлигидан ташвиш изҳор қилмоқда.

Миллионлаб ва ҳатто миллиардлаб доллар миқдорида зарар кўрганидан хавотирланаётган банкларга Британиянинг HSBC, Испаниянинг Santander, Франциянинг BNP Paribas, Шотландия Қироллик банки ва Япониянинг Nomura Holdings каби банклар киради.

Мадофф ўтган ҳафта АҚШ федерал қидирув бюроси томонидан фирибгарликда айбланиб, ҳибсга олинганди. У барпо этгани тахмин қилинаётган молиявий пирамида жаҳон молиявий бўҳрони тўлқинида қулаган.
XS
SM
MD
LG