Линклар

Олтилик вакиллари араб расмийлари билан учрашади


Эрон ядровий дастурига оид олти томонлама музокараларда иштирок этаётган давлатлар расмийлари бугун Араб давлатлари вакиллари билан учрашади.

Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Милибанд учрашувда Араб давлатларининг Эрон ядровий дастурига оид хавотирлари муҳокама қилинишини маълум қилди.

БМТ бош қароргоҳида бўлиб ўтадиган учрашувда Ироқ, Миср, Иордания ҳамда Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашига кирувчи Саудия Арабистони, Қувайт, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларининг вакиллари иштирок этади.

Уранни бойитиш ишларини тўхтатишдан бош тортиб келаётган Эронга нисбатан санкцияларнинг жорий қилиниши билан якунланган музокараларда БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси Қўшма Штатлар, Россия, Хитой, Британия ва Франция ҳамда Германия қатнашган.
XS
SM
MD
LG