Линклар

Британия Афғонистонга қўшимча аскар юборди


Британия Бош вазири Гордон Браун ўз мамлакати Афғонистонга қўшимча 300 нафар аскар юборганини маълум қилди. Вакиллар палатасида қилган чиқишида Браун Афғонистон жанубига юборилган қўшин у ерда камида август ойигача қолишини таъкидлади.

Браун, шунингдек, келаси йили Афғонистонда ўтказилажак президентлик сайловлари эркин ва адолатли ўтиши учун 10 миллион АҚШ долларига тенг ёрдамни ваъда қилди.

Ўтган ҳафта охирида Браун Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистонга сафар қилди.

XS
SM
MD
LG