Линклар

Россия кемалари Кубага лангар ташлайди


Россия ҳарбий флотининг матбуот вакили Россияга тегишли ҳарбий кемалар жума куни Кубага боришини маълум қилди.

Россия хабар агентликлари хабарларига кўра, ҳарбий флот матбуот вакили Игорь Дигало рус кемалари “Совет давридан бери биринчи маротаба” Куба соҳиллари олдида лангар ташлайди, дея баён қилган.

Унга кўра, рус кемалари Кубада тўрт кун бўлади.

АҚШ Давлат Департаменти Россиянинг Жанубий ва Марказий Америкадаги давлатлар билан ҳарбий муносабатларни ривожлантириш ниятларига қарши эмаслигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG