Линклар

Райс БМТда сўнгги учрашувларни ўтказмоқда


АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс эгаллаб турган лавозимидан кетишидан аввал сўнгги марта Бирлашган миллатлар ташкилотида Яқин Шарқ тинчлик жараёни ва Африкадаги муаммоли минтақаларда ҳаракатларни фаолаштиришга қаратилган сўнгги учрашувларни ўтказмоқда.

Душанба куни Райс Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш бўйича халқаро “Квартет” вакиллари, яъни Европа Иттифоқи, Россия, БМТ ва Қўшма Штатлар расмийлари билан учрашди. БМТ Хавфсизлик кенгашидаги учрашувда эса Райс Яқин Шарқ масаласидан ташқари Зимбабве ва Сомалидаги муаммоларни муҳокама қилди.

Бундан ташқари, Райс ва Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Милибанд БМТ Бош котиби Бан Ки Муннинг хавфсизлик кенгаши олдида Зимбабвега оид қилган ҳисоботини тинглади.
XS
SM
MD
LG