Линклар

Олмаотадаги намойишлар чоғида тартибсизликлар рўй берди


Бугун Олмаотада 400га яқин намойишчи ва хавфсизлик кучлари ўртасида тўқнашув рўй берди.

Хабарларга кўра, намойишчилар мамлакатда ҳалигача ҳал этилмаган кўчмас мулк билан боғлик масалалар юзасидан эътироз билдириб, ҳукуматни истеъфо беришга чақирган.

Тартибсизликларнинг бошланишига эса хавфсизлик хизмати ходимларининг кўчмас мулк масаласи билан шуғулланувчи ноҳукумат ташкилоти етакчиси Аинур Курмановни ҳибсга олиш уриниши сабаб бўлган.

Маълум бўлишича, норозилик тадбири чоғида 1986 йилги Олмаота намойишлари ҳам ёдга олган. Ўшанда совет қўшинлари Олмаотадаги талабалар намойишини куч билан бостирган эди.

Шунингдек, бугун Қозоғистонда мамлакат мустақиллигининг 17 йиллиги нишонланмоқда.
XS
SM
MD
LG