Линклар

Италия полицияси мафияга зарба берди


Италия полицияси мамлакатда фаолият юритаётган ноқонуний жиноий гуруҳларга (мафия) қарши кенг кўламли амалиётлар ўтказиб, 100га яқин шахсни ҳибсга олди.

Италия оммавий ахборот воситаларига кўра, мамлакатнинг Сицилия ва Тоскани шаҳарларидаги ушбу амалиётларда мингдан зиёд полиция ходими иштирок этган.

Полициянинг билдиришича, ҳибсга олинган шахсларнинг аксари мамлакатдаги энг йирик жиноий уюшмага аъзоликда гумон қилинмоқда.


XS
SM
MD
LG