Линклар

logo-print

Афғонистонда зўравонликлар давом этаётир


АҚШнинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондонлиги мамлакат марказида уч жангарининг қўлбола бомба портлаши оқибатида нобуд бўлгани тўғрисида хабар тарқатди.

Маълум бўлишича, жангарилар мазкур бомба ёрдамида ҳукумат кучлари колоннасини портлатишни режалаштирган, бироқ эҳтиёткорсизлик натижасида бомба портлаб кетган.

Айни пайтда¸ Буюк Британия Мудофаа вазирлиги Ҳелманд вилоятида рўй берган тўқнашувларда британиялик аскар нобуд бўлганини маълум қилди.

Худди шу вилоятда душанба куни толибон жангарилари афғон полициясининг икки ходимини отиб кетган эди.



XS
SM
MD
LG