Линклар

50 миллиард долларлик ëлғон


Танқидчиларга кўра¸ Уолл Стритдаги улкан қаллоблик капитализм молия тизими марказида инсон табиатидаги очкўзлик ҳисси ëтганини очиқ намоëн қилмоқда.

Танқидчиларга кўра¸ Уолл Стритдаги улкан қаллоблик капитализм молия тизими марказида инсон табиатидаги очкўзлик ҳисси ëтганини очиқ намоëн қилмоқда.

Октябр ойида Уолл Стритда рўй берган улкан қулашлардан ҳали ўзини ўнглай олмаëтган жаҳон молия тизими Бернард Мадоффнинг 50 миллиард долларлик қаллоблигидан тамом ҳайратда қолди.

Инсоният тарихида мисли кўрилмаган бундай улкан қаллоблик муаллифи Уолл Стрит узоқ вақт сиғиниб келган 70 яшар Бернард Мадофф бўлиб чиқди.

Бир пайтлар дунë молия тизимлари ичида энф нуфузли ҳисобланмиш Насдак фонд биржаси раиси бўлиб ишлаган Мадофф¸ АҚШ ва дунë молиявий тизими юраги Уол Стритдаги ҳашаматли идорасида ўтириб¸ энг разил алдамчилик билан шуғулланиб келган.

Бернард Мадофф Сармоя ва қимматбаҳо қоғозлар ширкатидаги юқори даражали бошқарувчиларга¸ ўз бизнесининг улкан ëлғон устига қурилганини тан олган Мадофф ўтган ҳафта ҳибсга олинди бироқ кўп ўтмай 10 миллион долларлик гаров пули эвазига яна озодликка чиқарилди.

Мадофф¸ узоқ йиллар давомида АҚШ ва қолган дунëдаги йирик банк ва жамғармалар¸ шунингдек дунëнинг йирик бойларини пирамида схемасидаги қаллоблик домига тортиб келган.

Бугун қисқа муддатли сармоясига 10-15 фоизгача фойда олиб келган Мадофф мижозларининг бари бирдек бу чучмал қаллобликка чув тушиб ўтирибди.

Ўзбекистонликларнинг аксари пирамида услубидаги қаллоблик схемаси ҳақида эшитган¸ ҳатто уларнинг анча-мунчаси 90-йиллар бошида бу қаллоблик қурбони ҳам бўлган.

Собиқ иттифоқ қулаши билан бирин-кетин пайдо бўлиб¸ телеэкрандан улкан фоизлар ваъда қилган МММ каби тизимлар ҳали ҳам кўпчилик хотирида бўлса керак.

Қисқа муддатда катта фоиз ваъда қилиш эвазига сармоядорларни ўзига жалб қилувчи пирамида схемасида пулини биринчи қўйганларга кейин бу тизимга қўшилганлар пули ҳисобидан фоиз берилади.

Яъни пирамида схемасидаги банк ëки жамғарма сармоядорлар пулини қандайдир даромадли олди-сотди ëки тадбиркорликнинг бошқа тармоғига ëтқизиш ҳисобига эмас¸ балки кейин қўшилган пулини олдингисига тўлаш эвазига иш юритади.

Бундай қаллоблик пул олувчи мижозлардан кўра пул қўювчилари кўп бўлиб турса¸ фош бўлмасдан¸ давом этаверади. Аммо нимадир сабаб¸ одатда шубҳа ва саросима оқибатида¸ бирваракайига кўпчилик ўз қўйган маблағи ва ундан фоизни бир пайтда талаб қилиб қолса¸ бу пирамида лаҳза ичида қулайди.

Ана шундай вазиятга тушган МММ раҳбарлари бир кечанинг ўзида қуëннинг расмини чизишган ва Россиядан қочиб кетишган бўлса¸ Мадофф ҳам жаҳон молиявий бўҳронидан чўчий бошлаган мижозларига пулларини тўлай олмаганидан сўнг¸ ўз сирини ўзи очишга мажбур бўлди.

Айтилишича¸ Мадофф мижозларини асосан Америкадаги яҳудий жамоалари¸ жаҳон бўйлаб яҳудийларга ëрдам берувчи хайрия ташкилотлари¸ ҳамда Ҳолливуднинг афсонавий кинорежиссëри Стивен Спилберг каби бойлар ташкил қилади.

Бу мижозларнинг бари¸ бугун миллионлаб долларлик кутилмаган йўқотишдан довдираб қолган.

- Бу ҳайратланарлик ҳодиса. Бунақаси ҳали бўлган эмас. Уол Стритда рўй берган бу воқеа одамни эсдан оғдиради¸ - дейди бугун Мадофф ширкати собиқ мижозлари шикоятларига кўмилган адвокат Марк Малҳолланд.

Қандай қилиб АҚШ молия тизими юрагида бу каби мислсиз қаллоблик йиллар бўйи давом этиб келди¸ деган савол бугун кўпчилик оғзида турган асосий сўроқдир.

Нега асосий вазифаси бу каби қаллобликларни ибтидосиданоқ фош қилиш бўлган тизимлар¸ биринчи галда АҚШ Қимматбаҳо қоғозлар ва алмашинув комиссияси¸ шу пайтгача Мадофф пирамидаси тагига етмади?

Кимдир бу саволга¸ ҳамма айб Уол Стритда рисоладагидай тартиб-қоидалар йўқлигида деса¸ яна бошқалар улкан фоизларга учган сармоядорларнинг ҳушëрликни қўлдан бой бергани¸ ëвузликни урчитиб келган¸ демоқда.

Бундай баҳс давом этар экан¸ умрининг қолган қисмини тиканли панжара орқасида ўтказиши нақд бўлиб турган Бернард Мадоффнинг қонунни алдаб бўлмаслик ҳақида бир неча йил аввал қилган баëноти¸ бор-будидан айрилган мижозлар устидан кулишдек янграйди.

- Бугунги қонун-қоидалар муҳитида¸ бу қоидаларни бузиш қарийб мутлақ имконсиздир. Негадир буни жамоатчилик унча яхши англамайди.

Масалан¸ газетада кимнингдир қонунни бузгани ҳақидаги янгиликка кўзи тушган одам¸ “бунинг нимаси янгилик¸ булар доим қонунни бузади”¸ деб қўя қолади.

Аслида эса¸ қонунни бузиш¸ уни бузгач эса¸ узоқ вақт фош бўлмай юриш мутлақ имконсиздир¸ - деган эди телесуҳбатлардан бирида Американинг энг машҳур молиячиси¸ эндиликда эса энг машҳур қаллоби Бернард Мадофф.
XS
SM
MD
LG