Линклар

logo-print

Ироқ: Бушга туфли отган журналист калтакланган


АҚШ президентига пойафзал улоқтирган ироқлик журналистнинг қўли ва бир нечта қовурғаси сингани маълум бўлди.
Бу ҳақда журналистнинг акаси маълум қилди.

Якшанба куни Жорж Буш Бағдодда Ироқ бош вазир Нури ал-Маликий билан матбуот анжумани ўтказаëтган пайтда, Мунтазир ал-Заидий исмли журналист АҚШ президентига иккала пойафзалини улоқтирган эди.

Мазкур воқеадан сўнг Мунтазир ал-Заидий Ироқ хавфсизлик хизмати ходимлари томондан қуршовга олиниб, зудлик билан матбуот анжумани ўтказилаётган хонадан олиб чиқилган эди.

Айни пайтда Мунтазир ал-Заидий акасининг сўзларига кўра, ҳозирда журналист Бағдод марказидаги яхши қўриқланган Яшил зонада сақланмоқда.

XS
SM
MD
LG