Линклар

Босния ўз ҳарбийларини Ироқдан олиб чиқди


Босния Мудофаа вазирлиги расмийларига кўра, Ироқнинг турли вилоятларида хизмат қилган босниялик 290га яқин ҳарбийнинг барчаси ўз ватанига қайтган.

НАТОнинг тинчлик учун аъзолик дастурига қўшилган Босния келаси йил НАТОнинг Афғонистондаги миссиясига кўмаклашиш мақсадида у ерга ҳарбий куч юборишга ваъда берган.

Айни пайтда¸ ЕИнинг 2000 аскардан иборат тинчликпарвар миссияси ҳануз Боснияда қолмоқда.

Мазкур миссия 1992-1995 йиллардаги Югославия урушидан сўнг Боснияга сафарбар қилинган эди.

XS
SM
MD
LG