Линклар

Исроилдаги автоҳалокатда 30 га яқин одам нобуд бўлди


Қурбонларнинг кўпчилиги Россия фуқаролари экани аниқланган.

Расмийларга кўра, сешанба куни Қизил Денгиздаги Эйлат курорти яқинида 60 га яқин йўловчини олиб кетаётган автобус йўлдан чиқиб кетиб, жарликка қулаган. Бу Исроилда рўй берган энг йирик автоҳалокат экани айтилмоқда.

Маълум бўлишича, Санкт-Петербургдан Исроилга танишув сафари билан келган сайёҳлик агентликларининг вакиллари автобусда аэропортдан шаҳарга кетаётган бўлган.

Исроил расмийлари камида 24 киши ҳалок бўлганини айтаётган бўлса, Россия агентликлари воқеада 30 киши қурбон бўлганини хабар қиляпти.

20 дан ортиқ одам жароҳатланган, аксариятининг аҳволи жуда оғир, дейилмоқда.

Исроил расмийлари воқеа сабабларини текширмоқда.
XS
SM
MD
LG