Линклар

Женевада Россия-Грузия музокаралари бўлиб ўтади


Бугун Россия ва Грузия расмийларининг август ойидаги можародан кейин вужудга келган келишмовчиликларни ҳал қилишга қаратилган навбатдаги музокараларда қатнашиши кутилмоқда.

Женева музокаралари Европа Иттифоқи, Бирлашган миллатлар ташкилоти ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳомийлигида ўтказилмоқда.

Бундан аввалги музокаралар ноябр ойида бўлиб ўтган эди.

Музокараларда Грузиянинг Жанубий Осетия ва Абхазия айирмачи минтақаларининг истиқболлари ҳамда қочқинлар ва сулҳга амал қилиш каби масалаларнинг муҳокама этилиши айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Россия бу минтақаларни мустақил, деб тан олган.

Музокараларда Жанубий Осетия ва Абхазия, шунингдек, Қўшма Штатлар делегацияларининг ҳам қатнашиши кутилмоқда.

Август ойида Грузия кучлари Жанубий Осетияни босиб олишга уринганида Россия қуролли кучлари Грузия ҳудудига бостириб кирган эди.
XS
SM
MD
LG