Линклар

Жазоирда ОПЕК йиғини бўлиб ўтади


Нефт экспорт қилувчи давлатлар уюшмаси – ОПЕКнинг ҳар куни қазиб олинадиган нефт миқдорини камайтириш қарорини эълон қилиши кутилмоқда.

Жаҳон бозорларида сотиладиган нефтнинг 40 фоизини ишлаб чиқарадиган 13 давлатни бирлаштирувчи уюшма йиғини бугун Жазоирнинг Оран шаҳрида бошланади.

Айни пайтда, уюшмага аъзо бўлмаган, лекин етакчи нефт экспортчиларидан бири бўлмиш Россия кунлик хом нефт қазиб олиш миқдорини 320 минг баррелга камайтириши мумкинлигини айтмоқда.

Россия бош вазирининг ўринбосари Дмитирий Сечин ҳам ОПЕК йиғинида қатнашади.

Хом нефтнинг нархи сешанба куни яна арзонлашди. Нью-Йорк биржасида бир баррел нефтнинг нархи 43 ярим доллардан сал кўпроқни ташкил қилди.
XS
SM
MD
LG