Линклар

Ироқда вазирга суиқасд уюштирилди


Ироқ полициясининг маълум қилишича, Бағдод марказида фан ва технология вазирига суиқасд уюштирилган. Вазир Раид Фаҳмий кортежи олдида рўй берган портлашда унга зарар етмаган хабар қилиняпти. Лекин унинг тансоқчиларидан уч нафари жароҳатланган.

Фаҳмий нефтга бой Киркук шаҳри устида чиққан баҳсларга сиёсий ечим топиш билан шуғулланаётган ҳукумат комиссиясининг раисидир.
XS
SM
MD
LG