Линклар

Ироқлик доктор айбдор топилди


Британия суди ироқлик докторни Лондон ва Глазгода 2007 йилнинг июнида бомба ҳужумини режалаштирганликда айбдор, деб топди. 29 яшар Билол Абдулла устидан ҳукм кейинроқ ўқиладиган бўлди.

Лондонда амалга ошмай қолган ҳужумда газ баллонлари ва ёқилғи канистралари ҳамда михлар билан тўлдирилган иккита машина тунги клуб олдида қолдириб кетилган.

Абдулла ва унинг шериги Jeep русумли машинани ҳам худди шундай моддалар билан тўлдириб, Глазго аэропортининг халқаро терминалига ҳайдаб борган, лекин бу ҳужум ҳам муваффақиятсиз якунланган. Унинг шериги амалга ошмай қолган ҳужум пайтида ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG