Линклар

Озарбайжонда референдум ўтиши мумкин


Озарбайжоннинг иқтидордаги партияси мамлакат конституциясидаги иккита президентлик муддатига оид чекловни бекор қилиш масаласини умумхалқ референдумига олиб чиқиш ниятини билдирди.

Янги Озарбайжон партиясининг бош котиби Али Аҳмедов референдум ўтказиш масаласини парламент муҳокамасига тақдим этиш кераклигини айтмоқда.

Президент Илҳом Алиев шу йилнинг октябрида иккинчи президентлик муддатига сайланган эди. Халқаро ташкилотлар 15 октябрдаги президентлик сайловлар на эркин ва на адолатли бўлганини хулоса қилган.

Иккита муддатга оид чекловни бекор қилиш таклифи мухолифат томонидан кескин танқид қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG