Линклар

logo-print

Браун Ироққа борди


Бугун Буюк Британия бош вазири Гордон Браун олдиндан эълон қилинмаган сафар билан Бағдодга келди.

Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий билан ўтказилган музокаралардан сўнг Гордон Браун мамлакат жанубидаги британиялик ҳарбийларнинг барчаси 2009 йил май ойи якунига қадар ўз ватанига қайтарилишини маълум қилди.

Айни пайтда¸ Ироқ бўйлаб яна зўравонликлар кузатилди. Хабарларга кўра, бугун пойтахт Бағдодда содир этилган икки портлашда камида 18 киши нобуд бўлган, 50дан зиёд фуқаро тан жароҳати олган.



XS
SM
MD
LG