Линклар

Бушга туфли улоқтирган журналист ҳакам билан учрашди


АҚШ президентига пойафзал улоқтирган ироқлик журналист бугун мазкур ҳодисани тафтиш қилаётган судья билан учрашди.

Журналистнинг акаси Дурғам ал-Заидий сўзларига кўра, тергов жараёни Бағдоднинг яхши қўриқланадиган Яшил зонасида олиб борилмоқда.

Ироқ қонунларига мувофиқ Мунтадҳир ал-Заидийга хориж давлат раҳбарини ҳақоратлаш айби илгари сурилиб, у етти йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Кеча Дурғам ал-Заидий ўз укаси Ироқ хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан калтаклангани ва унинг бир қўли ва бир нечта қовурғаси сингани тўғрисида маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG