Линклар

logo-print

Расмий Анқара арманилар қатлиомини тан олмайди


Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон 1915 йили этник арманлар қатлиом қилингани учун улардан узр сўраган турк зиёлилари сафига қўшилмаслигини маълум қилди.

Душанба куни 200 га яқин турк олими, ёзувчи ва санъаткорлари Усмонли турклар даврида арманлар қатлиом қилингани учун узр сўраб, интернет орқали арман миллатига нома йўллаган эди.

“Агар жиноят содир этилган бўлса, бу жиноятга маъсул бўлган шахслар узр сўрайверсин. Бу масала халқим ва мамлакатимга таалуқли эмас”, - деди Туркия бош вазири.

Эрдўғоннинг таъкидлашича, бу каби чиқишлар сўнгги пайтда ривожланиб бораётган Туркия-Арманистон алоқаларига салбий таъсир этиши мумкин.



XS
SM
MD
LG