Линклар

Ўзбекистон КХШТдан чиқиши мумкин


Бу ҳақда Россиянинг ҳарбий ва дипломатик доираларидаги манбага таянган ҳолда Интерфакс агентлиги хабар қилди.

Интерфакснинг исми зикр этилмаган манбага таяниб маълум қилишича, Ўзбекистоннинг бугун Остонада бошланадиган КХШТ норасмий саммитида қатнашишдан бош тортгани ҳам бунга ишора қилади.

Ўзбекистон 2006 йилнинг июн ойида Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидаги иштирокини тиклаган эди. Лекин шу пайтгача ташкилот доирасидаги асосий ҳужжатларни ратификация қилмаган.

Эслатиб ўтамиз, ноябр ойида расмий Тошкент Россия назоратидаги яна бир ташкилот - Евроосиё иқтисодий ҳамжамиятидан чиқишини эълон қилган эди.

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига 1992 йилда Тошкентда асос солинган. Унга Ўзбекистондан ташқари Арманистон, Буларус, Россия, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистонлар киради.
XS
SM
MD
LG