Линклар

logo-print

ОПЕК нефт ишлаб чиқаришни камайтиради


Нефт экспорт қилувчи давлатлар уюшмаси – ОПЕК чоршанба кунги йиғинда келаси йилдан бошлаб ҳар куни қазиб олинадиган хом нефт миқдорини 2,2 миллион баррелга камайтириш қарорини эълон қилди.

1982 йилда ОПЕК квоталари белгиланганидан бери бу ташкилот нефт ишлаб чиқариш юзасидан эълон қилган энг катта қисқартирув бўлди.

Мазкур қарор Жазоирнинг Оран шаҳрида бўлиб ўтган ОПЕК йиғинидан кейин эълон қилинди.

Шу йилнинг июлида нефт нархи мисли кўрилмаган даражада қимматлашиб, бир баррел нефт баҳоси 147 АҚШ долларига етган эди. Лекин молиявий бўҳрон унинг кескин арзонлашишига олиб келди. Чоршанба куни бир баррел нефтнинг жаҳон бозоридаги қиймати 43 доллардан пастроққа тушди.
XS
SM
MD
LG