Линклар

logo-print

Россия Ливанга ҳарбий самолётлар етказиб беради


Россия Ливанга МиГ-29 русумли 10 та ҳарбий учқич етказиб беришини маълум қилди.

Интерфакснинг Россия ҳарбий ва техникавий ҳамкорлик хизмати бошлиғи Михаил Дмитриевга таяниб хабар қилишича, барча харажатларни Россия мудофаа вазирлиги ўз зиммасига олади.

Ҳарбий машиналар туҳфа қилиш қарори Ливан Мудофаа вазири Элиас Муррнинг ҳафта бошида Москвага қилган ташрифидан кейин эълон қилинди.

Ливан армияси жорий йилда Қўшма Штатлардан ҳам ёрдам олган.

XS
SM
MD
LG