Линклар

logo-print

Россиялик ҳуқуқ ҳимоячилари ташвишда


Россиялик ҳуқуқ ҳимоячилари бош вазир Владимир Путиннинг ҳукумати ишлаб чиққан янги қонун лойиҳаси Кремлнинг ҳар қандай танқидчисига хоин тамғасини ёпиштириш имконини очиб беришидан хавотир билдирмоқда.

Янги қонунда Россиянинг ташқи хавфсизлиги, миллий конституция, мамлакат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига путур етказиш орқали хоинлик қилишнинг тавсифи кенгайтирилган.

Россиядаги таниқли ҳуқуқ фаоллари, жумладан, Москва Хелсинки гуруҳининг раҳбари Людмила Алексеева ва Фуқаровий кўмак такшилотнинг етакчиси Светлана Ганнушкина қонун қабул қилинса, мамлакат адлия тизими Совет диктатори Иосиф Сталин даврига қайтишини баён қилди.
XS
SM
MD
LG