Линклар

Россия-Грузия музокаралари бошланди


Россия ва Грузия расмийлари август ойидаги можародан бери ўзаро музокараларнинг учинчи босқичини бошлади.

Икки томон делегациялари Женевада қочқинлар ва хавфсизлик масалаларига бағишланган норасмий музокарани бошлашдан аввал биргаликда тушлик қилишди.

Женева музокарлари Европа Иттифоқи, Бирлашган миллатлар ташкилоти ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳомийлигида ўтказилмоқда.

Ноябр ойидаги музокараларда томонлар Жанубий Осетия ва Абхазия вакиллари иштирокидаги норасмий учрашувни ўтказишга келишиб олган эди.

Август ойида Грузия кучлари Жанубий Осетияни босиб олишга уринганида Россия қуролли кучлари Грузия ҳудудига бостириб кирган эди.
XS
SM
MD
LG