Линклар

Болгария қўшинлари уйга қайтди


Ироқдаги Болгария қўшинларининг охиргилари ўз ватанларига қайтди. 155 нафар аскар чоршанба куни Софияга етиб келди.

2003 йилдаги Ироқ истилосидан бери 13 болгар аскари ва олти нафар фуқаровий ходим ҳалок бўлган.

Шунингдек, Болгария Афғонистон, Косово ва Боснияга ўз қўшинларини юборган.

Айни пайтда, Эстония парламенти ўзининг 40 кишилик контингентини яна бир йилга Ироқда қолдириш қарорини қабул қилди.
XS
SM
MD
LG