Линклар

Барак Обама – йил одами


"Time" журнали АҚШнинг янги сайланган президенти Барак Обамани 2008 йилнинг энг машҳур одами, деб эълон қилди.

Нашрга кўра, Барак Обама “бундай тушкунлик даврида порлоқ келажакка бўлган ишончи учун” ушбу мақомга сазовор бўлган.

Шунингдек, Обама жаҳон бўйлаб миллионлаб одамларни ўзига ром эта олгани "Time" журнали қарорига ҳисса қўшган омиллардан бири бўлди.

АҚШда чиқадиган "Time" нашри ҳар йили ўзининг декабр ойидаги сонида жаҳон турмушига таъсир кўрсата олган сиëсатчилар¸ олим¸ спортчи ва санъаткорларга йилнинг энг машҳур одами мақомини тақдим этиб келади.
XS
SM
MD
LG