Линклар

logo-print

Ироқда давлат тўнтариши олди олинди


Ироқда давлат тўнтариши режалаштирганликда гумон қилиниб, мамлакат Ички ишлар ва мудофаа вазирлигининг камида 23 расмийси ҳибсга олинди.

Ғарб оммавий ахборот воситаларининг ўз исмини ошкор қилишни истамаган Ироқ хавфсизлик хизмати расмийсига таяниб ёзишича, ҳибсга олинган шахслар Ал-Авда гуруҳига аъзо бўлиб, улар Саддам Ҳусайннинг Баас партиясини қайта тиклашга уринган.

Ассошиэйитед Пресснинг билдиришича, ҳибсга олинганлар орасида Ироқ Ички ишлар вазирлигининг хавфсизлик масалалари бўйича бўлим раҳбари¸генерал Аҳмад Абдул Риф ҳам бўлган.

Бироқ ҳозирча расмий Бағдод ушбу маълумотларни тасдиқлагани йўқ.

XS
SM
MD
LG