Линклар

Покистон раҳбари Афғонистонга сафар бошлайди


Покистон президенти Осиф Али Зардорий жума куни Афғонистонга сафар қилади.

Хабарларга кўра, Покистон раҳбари Кобулда афғонистонлик ҳамкасби Ҳамид Карзай билан учрашиб, терроризмга қарши биргаликда кураш масаласини муҳокама қилади.

Ҳозирда расмий Исломобод ҳам¸ Кобул ҳам ўз чегараларнинг туташ ҳудудларига ўрнашиб олган толибон ва Ал-Қоида жангариларига қарши кураш олиб бормоқда.

Покистон Ташқи ишлар вазирлиги эълон қилинган баёнотида айтилишича, президентлар Кобулдаги учрашув чоғида икки давлат хавфсизлиги ва барқарорлигига таҳдид келтираётган терроризмга қарши самарали кураш йўлларини муҳокама қиладилар.

Ҳамид Карзай жорий йил сентябр ойи Покистонга сафар қилиб, Осиф Али Зардорийнинг президент сифатида қасамёдга келтириш маросимида иштирок этган эди.

XS
SM
MD
LG