Линклар

logo-print

Туркияда ал-қоидачилар ҳибсга олинди


Туркия полицияси Ал-Қоида ҳаракатига алоқадорликда гумон қилиб, 30 кишини ҳибс этди.

Турк оммавий ахборот воситаларига кўра, 15 киши Истанбулда, қолган 15 шахс эса мамлакатнинг бошқа шаҳарларида ҳибсга олинган.

Август ойида ҳам Туркияда 11 шахс Ал-Қоидаги алоқадорликда гумон қилиниб ҳибсга олинган эди.

Ал-Қоиданинг Туркиядаги бўлими 2003 йил ноябр ойида Истанбулдаги яҳудийларнинг икки синагогаси, Британия консуллиги ва Британия банки биносига уюштирилган ҳужум учун маъсулиятни ўз зиммасига олган эди.

Бу ҳужумлар оқибатида 63 киши нобуд бўлиб, юздан зиёд фуқаро тан жароҳати олган эди.




XS
SM
MD
LG