Линклар

logo-print

Медведев Обама билан учрашиш ниятида


Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров президент Дмитрий Медведев АҚШнинг янги сайланган президенти Барак Обама қасамёдга келтирилгандан сўнг, у билан учрашишни режалаштираётганини маълум қилди.

Сергей Лавров бу ҳақда Москвада АҚШ сенатори Ричард Лугар билан ўтказилган учрашувлардан сўнг маълум қилди.

Ҳозирча президентларнинг учрашув жойи ва муддати ошкор қилинмади.

Айни пайтда¸ АҚШ расмийлари Москвада Обама маъмуриятга келгандан сўнг икки давлат ўртасида ядровий қуролларни қисқартиришга оид музокаларни давом эттириш истиқболларини муҳокама қилмоқда.


XS
SM
MD
LG