Линклар

Россия-Украина газ можароси қайта авж олиши мумкин


Газпром ширкати матбуот котиби Сергей Куприянов агар Украина 1 январга қадар газ учун қарзини тўламаса, Россия бу давлатга етакзиб берилаётган газ таъминотини тўхтатиши тўғрисида огоҳлантирди.

Россия томонига кўра¸ газ учун бу қарздорлик 2 миллиард АҚШ долларини ташкил этади.

Шунингдек, Сергей Куприянов Украинанинг Россия олдидаги барча қарзи тўланмас экан, Газпром ширкати расмий Киев билан 2009 йилга мўлжалланган газ шартномасини имзоламаслигини ҳам маълум қилди.

Куприяновнинг таъкидича, Украина мазкур вазиятдан чиқишга оид Газпром таклифларини инкор этгани боис¸ ўзаро музокаралар боши берк кўчага кириб қолган.

XS
SM
MD
LG