Линклар

logo-print

Бушга туфли отган журналист авф сўради


АҚШ президенти Жорж Бушга пойабзал улоқтирган журналист Ироқ ҳукумати расмийларини ноқулай аҳволга солиб қўйгани учун мамлакат бош вазири Нурий ал-Маликийдан узр сўради.

Ироқ расмийларига кўра, Мунтадар ал-Заидий бош вазирдан уни авф этишни ҳам сўраган.

Ўтган якшанба куни Бағдоддаги матбуот анжуманида Жорж Бушга пойабзал улоқтиргандан сўнг Мунтадар ал-Заидий араб дунёсининг машҳур одамларидан бирига айланди.

Айни пайтда Оқ уй маъмурияти Жорж Буш мазкур ҳодисадан таҳқирланмаганини билдириб, журналистни жазолаш ёки жазоламаслик Ироқ ҳукумати ихтиёрида эканини маълум қилди.

Ироқнинг қатор шаҳарларида журналистни озод этиш талаби билан норозилик акциялари бўлиб ўтди.


XS
SM
MD
LG