Линклар

Карзай АҚШ ҳукуматига мактуб йўллади


Афғонистон президенти Вашингтон ҳукуматига 2009 йил Афғонистонга келиши кутилаётган америкалик ҳарбийларнинг мамлакатдаги ҳатти-ҳаракатларини тартибга солишга оид талаблар битилган мактуб йўлланганини маълум қилди.

Бугун Кобулда чиқиш қилган Ҳамид Карзайнинг билдиришича, АҚШга юборилган мактубда америкалик ҳарбийларнинг мамлакатда жангариларга қарши олиб бораётган амалиётларини Афғонистон ҳукумат кучлари ва маҳаллий полиция билан мувофиқлаштириш ҳам сўралган.
XS
SM
MD
LG