Линклар

logo-print

Ироқлик зобитлар ҳибсга олинди


Ироқ расмийларига кўра, мамлакат Ички ишлар вазирлигининг 20 дан ортиқ ходими собиқ президент Саддам Ҳусайннинг Баас партиясини қайта тиклашга уринганлик айби билан ҳибсга олинган.

Ички ишлар вазирлигининг матбуот вакили генерал Абдул Карим Халаф кейинги бир неча кун ичида Ал-Ауда гуруҳига аъзоликда гумон қилиниб, 23 киши ҳибсга олинганини маълум қилди. Мазкур гуруҳнинг Баас партиясини қайта тузишни мақсад қилгани айтилади.

Генерал Халафга кўра, ҳисбга олинган зобитлар “Ироқ адлия тизими назоратида сўроқ қилинмоқда.”

Ички ишлар вазирлигининг жамоатчилик билан алоқа қилиш бўлими раҳбари Алъа ат-Таий ҳибсга олинганлар изларни йўқотиш мақсадида вазирлик биносига ўт қўймоқчи бўлган, деди.
XS
SM
MD
LG