Линклар

logo-print

Багосора қолган умрини қамоқда ўтказадиган бўлди


БМТнинг Руанда бўйича жиноятлар трибунали собиқ полковник Теонесте Багосорани 1994 йилда Руандада геноцид амалга оширганликда айбдор, деб топиб умрбод қамоққа ҳукм қилди.

Багосора, дейилади трибунал ҳукмида, “геноцид ва инсониятга қарши жиноятлар содир этганликда айбдордир.”

1994 йилги воқеалар пайтида Багосора Руанда мудофаа вазирлигида нуфузли мулозим бўлган. У 1996 йилда Камерунда ҳисбга олинганидан бери қамоқда қолаётган эди.

Раунада геноциди пайтида 100 кун ичида 800 мингдан ортиқ одам нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG