Линклар

Гуантанамони ёпиш ҳаракатлари бошланди


Пентагон матбуот вакили Жефф Моррелга кўра, АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс Гуантанамодаги қамоқхонани ёпишга оид режаларни тайёрлаш ҳақида буйруқ берган.

АҚШнинг янги сайланган президенти Барак Обама Кубанинг Гуантанамо қўлтиғида жойлашган ҳибсхонани ёпиш ўз маъмурияти учун устивор масалалардан бири бўлишини ваъда қилган.

Пентагон матбуот вакилига кўра, Гейтс режалар Обама қасамёдга келтирилгунига қадар тайёр бўлиши лозимлигини айтган.
XS
SM
MD
LG