Линклар

БМТ: Фаластинликларга ёрдам тўхтатилди


БМТ расмийлари Ғазо Минтақасидаги 750 минг фаластинликларга ёрдам кўрсатишни тўхтатишга мажбур бўлганини маълум қилди.

БМТнинг гуманитар ёрдам агентлигига кўра, ун заҳираларининг камайиб кетгани боис Ҳамас назоратидаги Ғазода озиқ-овқат тарқатиш дастурлари тўхтаб қолган.

Исроил ноябр ойи бошларидан бери Ғазога махсулотларнинг олиб кирилишини кескин чеклаб қўйган. Бунга фаластинлик жангариларнинг Исроилга ракета ҳужумини уюштиргани сабаб бўлган.

Айни пайтда, Ҳамас гуруҳи олти ой давом этган ва жума куни мудати тугайдиган сулҳни узайтирмаслигини тасдиқлади.
XS
SM
MD
LG